"Ливерпуль" Ибрагимовичнинг ҳамюрти учун 70 миллион евродан воз кечишга тайёр

"Ливерпуль" "Реал Сосьедад"нинг швециялик ҳужумчиси Александр Исакга қизиқиш билдирмоқда.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, инглиз клуби ушбу футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. 22 ёшли футболчининг трансфери мерсисайдликларга тахминан 70 миллион еврога тушиши мумкин. Исакнинг шартномасидаги товон пули 90 миллион еврони ташкил қилади.

Олдинроқ Исакга "Барселона", "Арсенал", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Александир жорий мавсум “Реал Сосьедад” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!