“Ливерпуль”: Илгари бунақаси бўлмаган

“Ливерпуль” ўз тарихида биринчи марта барча турнирларда кетма-кет саккизта сафар учрашувини ўз фойдасига  ҳал қилди.

Юрген Клопп шогирдларининг УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида “Бенфика” устидан қозонган ғалабаси ана шу рекордга асос бўлди.

Маълумотларга қараганда, “Ливерпуль” Англия кубогида “Ноттингем Форест”ни, премьер-лигасида “Арсенал”, “Брайтон”, “Бёрнли”, “Кристал Пэлас”ни, Чемпионлар лигасида “Интер”ни ва Англия лигаси кубогида “Арсенал”ни сафарда мағлубиятга учратган.

Юрген Клопп жамоаси навбатдаги сафар ўйинини 10 апрель куни премьер-лигада пешқадамлик қилаётган "Манчестер Сити"га қарши ўтказади. Рақиб майдонидаги мазкур баҳс катта эҳтимол билан жорий мавсум чемпионлигини ҳал қилиши айтилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!