"Ливерпуль" "Интер" ярим ҳимоячисини нишонга олди

Жеймс Милнер, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Наби Кейта каби ярим ҳимоячилар “Ливерпуль”ни тарк этишди.

Энди клуб майдон марказини кучайтириши керак. Ёзги трансферлар ойнасида "қизиллар" "Брайтон"дан Алексис Макаллистерни қўлга киритди. Энди мерсисайдликлар “Интер” ярим ҳимоячиси Николо Бареллага кўз тикишди. Бу трансфер қимматга тушиши мумкин. "Fichajes"нинг хабар беришича, “Ливерпуль” 26 ёшли италияликни сотиб олиш учун 80 миллион евро ажратиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Клопп шогирдлари ўтган мавсум Англия чемпионатини бешинчи ўринда якунлаганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!