"Ливерпуль" жорий мавсум бор йўғи 1та ўйинда майдонга тушган футболчисига янги шартнома таклиф қилди
"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберленга янги шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра мерсисайдликлар 25 ёшли англиялик футболчи билан амалдаги шартномани 2023 йилга қадар узайтиришни таклиф қилган. Раҳбарият бу мавсум жароҳати сабаб бор йўғи 1та ўйинда иштирок этган ва тикланиш жараёнини давом эттираётган футболчини айнан мана шу йўл билан қўллаб-қувватлашни хоҳлаган.
Эътиборлиси, агар Окслейд-Чемберлен ушбу келишувни имзоласа, унинг йиллик маоши 7,25 млн еврога етади.
Маълумот учун, Окслейд-Чемберлен “Ливерпуль” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар