“Ливерпуль” катта трансферга қўл уряпти. Нишонда “Реал” юлдузи
“Ливерпуль” келаси мавсум олдидан таркибини кучайтиришга қарор қилган. “Қизиллар”га майдон марказини мустаҳкам ушлаб турадиган ўйинчи керак.
Шу боис, “Ливерпуль” раҳбарияти “Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени трансфер қилиш учун 150 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда El Debate нашри хабар тарқатди.
Уругвайлик футболчининг ўзи Мадридни тарк этишга шошилмаяпти. “Қироллик клуби” режасида Вальвердени қўйиб юбориш йўқ.
Трансфер мутахассислари юқоридаги омилларни инобатга олиб, “Ливерпуль” Вальвердени қўлга киритиши осон бўлмаслигини айтмоқда.
25 ёшли футболчи “Қироллик клуби”га 2016 йили олиб келинган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ярмигача давом этади.
Transfermarkt портали бу футболчини 100 миллион еврога баҳолаган.
Фикрлар