"Ливерпуль" Каземирога харидор бўлмоқда

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Каземиро "Ливерпул"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Испан нашрларининг ёзишича мерсисайдликлар 27 ёшли бразилиялик футболчининг трансферини 50 млн еврога баҳолашмоқда.

Маълумот учун, Каземиро “Реал” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 41та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “қироллик клуби” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!