“Ливерпуль” клуби собиқ футболчиси Жейми Каррагер мерсисайдликлар келаси мавсум ҳам АПЛда чемпион бўла олишлари мумкинлигини айтди.

“Келаси мавсум ҳаммаси бошқача бўлади. Клублар футболчилар сотиб олишади ва футболчиларни сотиб юборишади. “Ливерпуль” эса трансфер бозорида фаол бўлади, деб ўйламайман. Жамоа ажойиб таркибга эга, аммо ҳужум чизиғига бир нечта янги футболчилар сотиб олинса яхши бўларди, деб ҳисоблайман. Фақат келаси мавсумдагина биз клуб сиёсати тўғрилигини баҳолай оламиз.

“Ливерпуль” куч жиҳатидан келаси мавсум ҳам чемпионликни қўлга кирита олишига ишонаман”, - дейди Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп бошчилигидаги жамоа бу мавсум муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)