“Ливерпуль” Клопп ўрнига бошқа мураббий танлади

“Ливерпуль”нинг жорий мавсумда ишлари юришмаяпти. Жамоа келаси мавсум Чемпионлар лигасидан қуруқ қолиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

Клуб ичкарисида ҳам бош мураббий Юрген Клоппни истеъфога чиқариш масаласи кўтарила бошлади.

CaughtOffside нашрининг таъкидлашича, клуб хўжайинлари германиялик мутахассис ўрнига бошқа номзод топиб қўйди. Қизиғи шундаки, янги бош мураббий ҳам Германиядан таклиф этилади.

“Ливерпуль” мутасаддилари “Бавария”ни бошқараётган Юлиан Нагельсманнга кўз тикмоқда. 35 ёшли мутахассиснинг мюнхенликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ярмигача амал қилади.

Демак, “Ливерпуль” Нагельсманни оладиган бўлса, “Бавария”га бадал пули тўлаб беришига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!