“Ливерпуль” Клоппга “катта юлдузлар”ни олиб беради

Юрген Клопп қўл остида ўйнаётган “Ливерпуль” жорий мавсумни барбод қилди. “Қизиллар” Англия Премьер-лигасида шу кунгача жуда кўп очко йўқотди ва кучли тўртликка кириб, Чемпионлар лигасига йўлланма олиш энди деярли имконсиз ҳисобланади.

Шунга қарамай, клуб раҳбарияти германиялик мураббийга ишонч билдиришда давом этадиган бўляпти. Юрген Клоппга катта трансферларни амалга ошириш учун етарли даражада маблағ ажратилади.

Клопп жамоага биринчилардан бўлиб, “Боруссия” юлдузи Жуд Беллингем ва “Вулверхэмптон” етакчиси Матеус Нуньесни олиб келишни сўраган.

2015 йилдан бери “Ливерпуль”га устозлик қилаётган Клоппнинг амалдаги шартномаси 2026 йилгача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!