“Ливерпуль” Клоппни қайтармаслигига учта сабаб бор

  • 3 декабрь, 07:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Клопп ва раҳбарият ўртасидаги келишмовчиликлар: Клоппнинг қайтишига унинг Майкл Эдвардс ва Жулиан Уорд тимсолидаги клуб раҳбарияти билан бир фикрга келиш бўйича зиддиятлари халақит қилади.

Tecno

Буюк Британиянинг The Telegraph нашри “Ливерпуль” жамоанинг собиқ бош мураббийи Юрген Клоппни нега қайтармаслигининг уч сабабини  келтирди.

Гап шундаки, мерсисайдликлар ҳозирги бош мураббий Арне Слот қўл остида жорий мавсумни барбод қилиб бўлди. Кўпчилик клуб раҳбариятидан Юрген Клоппни ортга қайтаришни кутмоқда.

Аммо қуйидаги сабаблар бунга имкон бермайди:

Слотга ишонч ва харажатлар: Клуб раҳбарияти футболчи ва бош мураббий фаолиятида пасайиш даври бўлишини тушунади ва бу Слотни бош мураббий лавозимида сақлаб қолишни оқлаши мумкин. Бундан ташқари, “Ливерпуль” 2024 йил ёзида нидерландиялик мутахассис билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш учун “Фейеноорд”га 8 миллион фунт тўланганини ҳисобга олмоқда.

Клоппнинг янги лавозими: Мураббийлик фаолиятини олиб бормаётган бўлса-да, Клопп ҳозир “РБ Лейпциг” клубида халқаро алоқалар бўйича директор лавозимида ишлаяпти.

Клопп «Ливерпуль»ни 2015 йилдан 2024 йилгача муваффақиятли бошқарган. Германиялик мутахассис қўл остида мерсисайдликлар Англия чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!