Ливерпуль клуби яна бир етакчисидан айрилди

“Эвертон” клуби машғулотларида жароҳатлар давом этмоқда. Ўтган ҳафта Жан-Филипп Гбамен жиддий жароҳат олган эди.

Кечаги машғулотларда эса колумбиялик ҳимоячи Йерри Мина шикастланди. Клуб расмий сайти тарқатган хабарга қараганда, пайларидан жароҳат олган футболчи бир неча ҳафта даволанишига тўғри келади.

29-тур якунларига кўра, “Эвертон” АПЛ мусобақа жадвалида 12-ўринда бормоқда. Улар карантиндан кейинги дастлабки учрашувини 20 июнь куни ҳамшаҳарлари “Ливерпуль”га қарши ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!