Ads

“Ливерпуль” клуби Мадриднинг “Атлетико” жамоасига ҳужумчи Анхель Корреа борасида расмий таклиф юборди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра мерсисайдликлар 22 ёшли футболчи учун 25 млн фунтдан воз кечишга тайёр. Аргентиналик футболчининг ўзига эса “Ливерпуль” 5 йиллик шартнома ва йиллик 2,4 млн фунт  маош таклиф қилмоқда.

Маълумот учун, Корреа ўтган мавсум Испания Ла Лигасида жами 31та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 4та гол ва 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.