“РБ Лейпциг” ҳимоячиси Ибраим Конате катта эҳтимол билан фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиради.

Бундан аввалроқ, 21 ёшли француз аллақачон “Ливерпуль” сафида тиббий кўрикдан ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг шартномасида товон пули 40 млн евро этиб белгиланган.

Eurosport нашрининг маълум қилишича, Конате учун курашга “Манчестер Юнайтед” ҳам қўшилган. Энди “қизил иблислар” ушбу футболчини қўлга киритиш учун мерсисайдликлар билан рақобат олиб боришига тўғри келади. МЮ скаутлари уни ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Эрик Байи ўрнига муносиб номзод сифатида баҳоламоқда.

Конате жорий мавсум “РБ Лейпциг” сафида Бундеслигада 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг немис клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар