“Ливерпуль” кутаётган футболчини Гвардиола илиб кетади
Англия чемпиони ўзи узоқ вақтдан бери кутаётган Тьяго Алькантарани қўлдан чиқариши мумкин. “Бавария” ярим ҳимоячиси учун ПСЖ ва “Манчестер Сити” ҳам даъвогарлик қила бошлади.
Аслида ливерпулликлар футболчининг ўзи билан ҳам келишиб бўлган эди. Бироқ, улар бир неча ойдан кейин кейин эркин агентга айланадиган испаниялик ярим ҳимоячи учун “Бавария” 30 миллион евро талаб қилаётганига норози бўлмоқда.
Молиявий жиҳатдан анча бақувват бўлган ПСЖ мюнхенликлар талаб қилаётан суммани тўлашга рози бўлди. “Сити” эса айни пайтда футболчи учун трансфер таклифини шакллантирмоқда.
“Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Алькантара Бундеслига баҳсларида 24 та ўйинда учта гол урди.
Фикрлар