"Ливерпуль" Лондон клубидан футболчи олмоқчи

  • 18 январь, 2022, 18:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" "Фулхэм" ярим ҳимоячиси Фабио Карвальога қизиқиш билдирмоқда. 19 ёшли футболчининг Лондон клуби билан шартномаси ёзда тугайди, шу боис июнь ойида у мерсисайдликлар сафига эркин агент сифатида текинга ўтиши мумкин.

Tecno

The Sun нашрининг ёзишича, Карвальога Лондоннинг “Вест Хэм” клубидан ҳам таклифлар мавжуд. Балки бу вариант футболчи учун кўпроқ маъқул бўлар, чунки "Болғачилар" лагерида Фабионинг таянчда мустаҳкам ўрнашиб олиш имконияти кўпроқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Карвальо АПЛнинг 15 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!