Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия премьер-лигасининг 11-туридан ўрин олган айрим баҳслар бўлиб ўтди.

Ҳусусан, Славен Билич бошчилигидаги "Вест Хэм" шу куни ўз майдонида "Ливерпуль" клубини қабул қилди. Голларга бой кечган ўйин якунда 1:4 ҳисобида мерсисайдликлар ғалаба қозонишди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу мағлубиятдан сўнг "болғачилар" 9 очко билан 17-ўринда қолишган бўлса, Юрген Клопп жамоаси ўз очколари сонини 19тага етказиб олди ва 6-поғонага кўтарилиб олишди.

Қуйида ушбу қизиқарли ўйиннинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин: