“Ливерпуль” манчестерликларнинг катта трансферини барбод қилмоқчи бўлди

  • 11 Aug 10:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳимоя чизиғидаги камчиликларни ёпиш учун “Бавария”дан бирданига икки ҳимоячи – Маттейс де Лигт ва Нуссер Мазрауини трансфер қилишни режалаштирганди. 

Манчестерликлар бош мураббий Эрик тен Хагнинг “Аякс”да бирга ишлаган собиқ шогирдлари трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборган. Де Лигт масаласи ижобий ҳал бўлди. 

Бироқ “Ливерпуль” Маттейс де Лигт трансферини барбод қилишга уриниб кўрган. 

Football Insider нашрининг маълум қилишича, “Ливерпуль”нинг янги бош мураббийи Арне Слот ҳимоя марказида Виржил ван Дейк ёнида унинг ҳамюрти Маттейс де Лигт ўйнашини истаган эди.

“Бавария” 24 ёшли ҳимоячини ёзда клублар кетадиган ўйинчилар рўйхатига қўшганди. Мюнхенликлар бу вазиятдан максимал фойда чиқариш илинжида манчестерликларнинг бир неча таклифларини рад этиб келаётганди. 

 

Comments

You must be logged in to commet!