“Ливерпуль” Манега ўринбосар бўладиган футболчилар “шорт-листи”ни тузиб чиқди

"Ливерпуль" раҳбарияти Садио Мане ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоани тарк этса, унинг ўрнига келиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини тузиб чиқди.

"Daily Mail" нашри хабарига кўра, "қизиллар" сенегаллик форвардни сотиш орқали камида 40 миллион евро ишлаб топишни мўлжалламоқда. Трансфердан тушган пулга эса, янги ҳужумчи сотиб олиш имкониятини кўриб чиқади.

Манбанинг қўшимча қилишича, Мане ўрнига номзодлар рўйхатидан "Бавария" вингери Серж Гнабри, "Челси" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич, "Вильярреал" футболчиси Арно Данжума ва "Уотфорд"нинг икки ҳужумчиси Жоау Педро ҳамда Исмоил Сарр жой олган.

Гнабрининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси тугашига бир йил қолди. Аммо у "немис машинаси" билан янги битим борасида келиша олмади. Инглиз клуби учун Кристиан Пулишични сотиб олиш молиявий томондан қийин кечиши мумкин. Арно Данжума, Исмоил Сарр ва Жоау Педро кабилар мерсисайдликларнинг “Б” режасига киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!