Ads

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти ҳужумчи Садио Манени жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра мерсисайдликлар 25 ёшли сенегаллик футболчи билан 2025 йилга қадар шартнома имзолашмоқчи. Агар Мане ушбу келишувни имзоласа, унинг маоши йилига 13 млн еврога қадар ортади.

Эслатиб ўтамиз, Мане “Ливерпуль” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Ўтган ёзги трансферлар даврида унга Мадриднинг "Реал" клуби жиддий қизиқиш билдирган эди.