
"Ливерпуль" мавсум стартидан олдин жиддий йўқотишга учради
"Ливерпуль" ҳимоячиси Эндрю Робертсон жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 27 ёшли футболчининг тиззаси шикастланган. Унинг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.
Робертсон ўтган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 50 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.
Юрген Клопп жамоаси премьер-лиганинг янги мавсумини 14 август куни сафарда “Норвич”га қарши ўйин билан бошлайди.
Comments