"Ливерпуль" майдонида мағлуб бўлган "Тоттенхэм" тахтни топширди

Англия Премьер-лигаси 13-тур баҳслари давом этмоқда. Турнинг марказий учрашувида "Ливерпуль" "Тоттенхэм"ни қабул қилди. Юқори темпда кечган беллашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 26-дақиқада Муҳаммад Салоҳ ҳисобни очди. Мисрлик футболчининг кучли зарбаси рикошет натижасида дарвозадан жой олди. Орадан кўп вақт ўтмай, "шпорлар" ҳисобни тенглаштирди. Катта саҳнага қитъадошимиз Сон чиқди. У бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди.

Бироқ Роберто асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида ҳисобдаги фарқни жамоаси томонга ўзгартириб, мерсисайдликларнинг 3 очко олишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Муҳим ғалабани қўлга киритган "Ливерпуль" очколари 28 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвали пешқадамлигини "Тоттенхэм"дан тортиб олди. "Шпорлар"нинг очколари сони эса, 25 талигича қолди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Моуранинг узатмасига Аллидан олдин Алиссон етиб келди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобда олдинга ўтиб олди!

    Бурчакдан оширилган тўпни Фирмино дарвозага жойлаб қўйди.

  • 89'

    Эрик Дайрнинг стандарт вазиятдан берган зарбасини Алиссон ушлаб олди.

  • 87'

    Сон ўрнига Деле Алли майдонга тушди.

  • 85'

    Харри Кейнга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 82'

    Мерсисайдликлар босим уюштиришда давом этяпти.

  • 79'

    Кейннинг узоқ бурчак томон тепган тўпи бироз ноаниқ кетди.

  • 77'

    Серхио Регилон Стивен Бергвейн ўрнига майдонга тушди.

  • 75'

    Садио Маненинг яқин масофадан берган зарбасини Льорис қайтарди.

  • 72'

    Эндрю Робертсон ҳужумда фол ишлатгани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 70'

    Салаҳнинг навбатдаги зарбасини дарвозабон бартараф этди.

  • 68'

    Серж Орьега тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 65'

    Бурчакдан оширилган тўпга Кейн бош билан зарба берди. Тўп тусин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 63'

    Стивен Бергвейннинг зарбаси устундан қайтмоқда. "Шпорлар"да яна бир ажойиб вазият юзага келганди.

  • 60'

    Садио Мане ҳужумда қўполлик ишлатди.

  • 59'

    Ло Чельсо ўрнига Лукас Моура ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Салаҳнинг навбатдаги зарбасини Льорис қайтарди.

  • 54'

    Қулай позиция ҳосил қилаётган Фирминони кийимидан ушлаб қолган Хёйберг огоҳлпнтирилди.

  • 52'

    Кейннинг бу сафарги зарбаси ҳам хавфли тус олди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 50'

    Алиссон ўз хатосини тўғирлади. Олдинга чиқиб кетган посбон устидан ошириб берилган зарбани қайтаришга эришди.

  • 48'

    Робертсонга нисбатан қўполлик ишлатган Ло Чельсо огоҳлантирилди.

  • 46'

    Уильямснинг хатосидан кейин қулай имкониятга эга бўлган Бергвейн вазиятни кўкка совурди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Робертсон ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 43'

    Майдон маррказида Бергвейн Уильямсга нисбатан қоида бузди.

  • 41'

    Маненинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 40'

    Ло Чельсонинг узатмасидан кейин Бергвейн қулай позицияга чиқиб бориши учун техник хато ҳалал берди.

  • 39'

    Клопп шогирдлари лондонликларни кўпроқ югиришга мажбур қилмоқда.

  • 37'

    Ўйин темпи ошса, ошди-ки, асло камаймаяпти. Футболчилар майдонда тиним билмай ҳаракат қилмоқда.

  • 35'

    Фирминонинг узоқ бурчакка йўллаган аёрона зарбасини Льорис қайтарди.

  • 33'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Тоттенхэм" ҳисобни тенглаштирди!

    Бирга-бир вазиятга чиқиб борган Сон яқин бурчакни ишғол этди.

  • 33'

    Маненинг чалқанча услубда йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 31'

    Моуриньо шогирдлари "Ливерпуль"нинг чуқур прессингига дош беролмаяпти.

  • 29'

    Жонснинг зарбасини Льорис эгаллаб олди.

  • 28'

    Гол урган мерсисайдликлар ҳужумга ўтишда давом этяпти.

  • 26'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! "Ливерпуль" ҳисобни очди!

    Салаҳнинг зарбасидан кейин тўп Дайрга тегиб, дарвозанинг олис бурчагидан жой олди.

  • 25'

    Клопп шогирдлари майдон бўйлаб тўп назоратини амалга оширмоқда. "Шпорлар" қарши ҳужумда фурсат пойлаяпти.

  • 23'

    Харри Кейн ҳужумда Фабиньога нисбатан қоида бузди.

  • 21'

    Катта тезликда қанотдан ёриб кирган Робертсон марказга пас берди. Салаҳнинг зарбасини Льорис ушлаб олди.

  • 20'

    "Тоттенхэм" футболчиси Алиссоннинг олдинга чиқиб борганини пайқаб, зарба берди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.

  • 18'

    Ҳаводан келаётган тўпни ўзига бўйсундирган Кейнга зарба бериш имкониятини ҳимоячилар беришмади.

  • 16'

    Бергвейн рақибини алдай олмади. Трент яхши ҳаракат қилиб, меҳмонларнинг хавфли тус олиши мумкин бўлган ҳужумини тўхтатди.

  • 15'

    Ҳимояга қайтган Харри Кейн бурчакдан оширилган тўпни узоқлагтирди.

  • 13'

    Лондонликлар тўпни рақибга топшириб, ўз омадини қарши ҳужумда синаб кўрмоқчи.

  • 11'

    Фирминонинг узоқ бурчакка йўналтирган аниқ зарбасини Льорис ушлаб олди.

  • 9'

    Мерсисайдликлар қанотларни алмаштириб, ҳужумлар ранг-баранг чиқишига ҳаракат қиляпти.

  • 7'

    "Ливерпуль" ўзи учун қулай бўлган эрта прессинг уюштириб, рақибни ўз ярим майдонида тўпсиз қолдиришга мажбур қиляпти.

  • 5'

    Майдон эгалари тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 3'

    Илк дақиқалардан олдинга югурган Робертсон тезликда рақибидан ўтиб кета олмади.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    "You will never walk alone"ни стадионга қайтган мухлислар тўлқинланиб куйлади. Старт учун барчаси тайёр!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!