“Ливерпуль” “москвалик” футболчини сотиб олиш ниятидан қайтмаяпти
Ads

“Ливерпуль” ҳамон Москванинг “Спартак” клубидан Куинси Промесни сотиб олиш ниятидан қайтмади.

The Mirror нашрининг маълум қилишича мерсисайдликлар рахбарияти голландиялик футбоолчини мана шу қишки трансфер давридаёқ сотиб олишни режалаштиришмоқда. Ўз навбатидан “Спартак” сўнгги икки мавсумдан буён жамоа тўпурари бўлиб келайтган Голландия терма жамоаси аъзосини 30 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Бундан аввалроқ эса "Ливерпуль" Промес учун 25 миллион фунт беришга тайёр эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Промеснинг айнан шу кунларда сотиб олиниши “Ливерпуль” ҳужумчиси Садио Маненинг Африка милаттлар кубогида иштирок этиши билан боғлиқ.

Маълумот учун, Промес бу мавсум москваликлар сафида 14та учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Аввалроқ, “Ливерпул”нинг бошқа бир голландиялик футболчиси Жординьо Вейналдум ҳамюртини ўз жамоасига таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.