“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ бўйича якуний қарорга келди
“Ливерпуль”да ёзда катта ўзгаришлар бўлади. Бу бош мураббий Юрген Клопп жамоани топшириши билан боғлиқ.
Германиянинг мутахассиснинг ўрнини эгаллайдиган мураббий таркибни ўзига мослаб тузиши кундек равшан.
Буни инобатга олган “Ливерпуль” раҳбарияти жамоанинг энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ билан янги шартнома тузишга қарор қилди.
Агар мисрлик форвард 2025 йили ёзда якунланадиган битимни узайтиришни истамаса, клуб мутасаддилари уни ёзда қимматроқ нархга сотиб юборадиган бўляпти.
Муҳаммад Салоҳга Саудия Арабистони клублар жиддий қизиқиш билдиряпти. Ливерпулликлар бундан фойдаланиб, ўз ўйинчисини имкон қадар қимматроқ нархга сотишга ҳаракат қилади. Ўтган йили “Ал-Иттиҳод” форвард учун 130 миллион евро таклиф қилиб, рад жавобини олганди.
Фикрлар