“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳ ўрнига зўр футболчи оладиган бўлди
“Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ тез орада Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши кутилмоқда.
“Ал-Ҳилол” жамоаси мисрлик тўпурарни лигада энг катта маош оладиган ўйинчига айлантиришга тайёр. Салоҳнинг ўзини ҳам бир мавсум учун 200 миллион евродан олаётган Роналду ва Бенземадан кўп маош олиш масаласи қизиқтириб қўйган.
Маълумотларга қараганда, “Ливерпуль” мутасаддилари Муҳаммад Салоҳга ўринбосарни Италия чемпионатидан топиб қўйган.
Tuttomercatoweb сайти ливерпулликлар нишонига “Ювентус” ҳужумкор футболчиси Федерико Кьеза тушгани ҳақида ёзди. Аслида Юрген Клопп анчадан бери италиялик ҳужумкор ўйинчини кузатиб келяпти.
Турин клуби ғазнани тўлдириш мақсадида Кьезани қўйиб юборишга тайёр. Бунинг учун англияликлар 60 миллион евро тўлаши талаб этилади.
25 ёшли футболчининг “Ювентус” билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар