“Ливерпуль”: Муҳаммад Салоҳ ўрнини ундан зўри эгаллайди

“Ливерпуль” асосий ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ушлаб қолишига ишонмаяпти. Биринчидан, мисрлик футболчининг бош мураббий Юрген Клопп билан муносабати яхши эмас. Иккинчидан, Салоҳ анчадан бери Испания чемпионатида тўп тепишни орзу қиляпти.

Ливерпулликлар Муҳаммад Салоҳ кетадиган бўлса, ўрнига “Боруссия”дан Жейдон Санчони олиб келмоқчи. Бироқ, Клопп жамоасига 21 ёшли футболчини олиб келиш осон бўлмайди.

Чунки Жейдон Санчога “Манчестер Юнайтед” анчадан бери жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, “Челси” ҳам инглиз футболчисига даъвогарлар қаторига қўшилди.

Санчо жорий мавсумда барча турнирларда 33 та учрашув ўтказиб, 12 та гол урди ва 16 та голли пас узатди. Дортмундликлар ҳам ёзда бу футболчини трансфер қилишга қарши эмас. Қолаверса, “Боруссия” Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаса, юлдузларини ушлаб қолиш қийин бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!