“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳдан айрилиб қолади

“Ливерпуль” раҳбарияти Муҳаммад Салоҳ билан тезроқ келиша олмаса, кейинги йиллардаги асосий тўпураридан айрилиб қолиши мумкин.

Маълумотларга қараганда, клуб мутасаддиларининг янги шартнома бўйича навбатдаги уриниши ҳам самара бермаган ва мисрлик ҳужумчи таклифни қабул қилмаган.

Муҳаммад Салоҳ фаолиятини “Ливерпуль”да давом эттиришга қарши эмас. Лекин бу кўп жиҳатдан клуб хўжайинларининг қарорига боғлиқ бўлади.

Моҳир тўпурар клуб унинг маошини оширишини талаб қилмоқда. Музокараларда томонлар бир тўхтамга келмаган.

Салоҳнинг  амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Яқинда футболчининг ўзи “Ливерпуль”дан кетадиган бўлса ҳам Англия премьер-лигасида қолишга тайёр эканини билдирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!