“Ливерпуль” Муҳаммад Салоҳни бақувват харидорга бермади
Яқинда “Челси” раҳбарияти “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни трансфер қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Маълум бўлишича, лондонликлар мисрлик футболчи бўйича расмий таклиф тайёрламоқда.
Шунга қарамай, “Ливерпуль” хўжайинлари асосий ҳужумчисини совринлар учун курашдаги рақобатчи жамоага қўйиб юбормаслигини таъкидлади.
“Ливерпуль” кейинги йилларда тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган Салоҳни шартномаси якунлангунича олиб қолмоқчи. Ундан ташқари, ливерпулликлар Муҳаммадга янги битим ҳам таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Муҳаммад Салоҳ учун “Челси” бегона эмас. Бу футболчи 2014-2016 йилларда “аристократлар” аъзоси бўлган. Лекин асосий таркибга кира олмагани боис “Фиорентина” ва “Рома”га ижарага бериб юборилган.
Фикрлар