"Ливерпуль" мухлислари учун нохуш хабар...

  • 24 январь, 2020, 10:08
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ливерпуль" форварди Садио Мане кеча "Вулверхэмптон"га қарши ўтказилган АПЛнинг 24-турида жароҳат олди.

Tecno

Сенегаллик футболчи учрашувнинг 33-дақиқасида майдонни тарк этди. Кейин эса унинг ўрнига майдонга Такуми Минамино туширилди. Эътиборлиси, бу япониялик футболчи учун премьер-лигадаги дебют учрашув бўлди.

Ҳозирча Маненинг жароҳати борасида маълумотлар йўқ. Бироқ, у майдонни ўз оёқлари билан тарк этди.

Маълумот учун, Мане жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!