“Ливерпуль” мухлислари учун хушхабар!
"Ливерпуль" клуби ҳужумчи Диого Жота билан янги шартнома имзоламоқчи. Футболчининг амалдаги шартномаси 3 йилдан кейин якунига етади, шунинг учун "қизиллар" португалиялик билан узоқ муддатли битим имзолашни мақсад қилган, деб хабар беради “Liverpool Echo” нашри.
Шунингдек, янги келишувга кўра, Жотанинг маошида сезиларли даражада ўзгариш бўлади.
“Ливерпуль”га келганидан кейин Жотанинг ўйинида анча ўсиш бўлди. У аста-секин жаҳон миқёсидаги ҳужумчига айланиб бормоқда”, - деди мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп.
Футболчи ўтган мавсумда “Ливерпуль”нинг Премьер лига доирасидаги 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 15 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар