"Ливерпуль" МЮни яна 7:0'га ютмоқчи

Коди Гакпо МЮ устидан қозонилган йирик ғалаба ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ливерпуль" ўтган мавсумда АПЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"ни 7:0 ҳисобида таслим этганди. Бугун жамоалар "Энфилд"да яна тўқнаш келади. 

"Ажойиб ўйин бўлганди. Биз ғалаба қозонишимиз кераклигини билардик. Иккала жамоа ҳам биринчи таймни яхши ўтказганди. Танаффус арафасида гол урдим, танаффусдан икки дақиқа ўтиб, Дарвин иккинчи тўпни киритди ва яна икки дақиқа ўтиб, учинчи голга муаллифлик қилдим. Иккинчи бўлим аввалида тезкор голлар уриш оқибатида биз интригани ўлдиргандик. 

Умид қиламанки, биз бу натижани яна такрорлаймиз", - деди "қизиллар"нинг нидерландиялик ҳужумчиси. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!