"Ливерпуль" "Наполи" футболчисига 130 миллоин евролик таклиф тайёрламоқда
Премер-лига суперклуби Кваратсхелия учун 130 миллион евро тайёрламоқда
Хвича Кварацхелия Италиядаги дебют мавсумини ажойиб ўтказмоқда. 22 ёшли футболчи "Наполи" сафида 33 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
"Goal" нашрининг хабар беришича, "Ливерпуль" ёзги трансфер ойнасида Хвича билан шартнома имзоламоқчи. Клубда омадсиз мавсумдан кейин таркибни жиддий қайта қуриш режалаштирилган.
Манбанинг хабарига кўра, Мерсисайд клуби Кварацхелия учун 130 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўз вақтида грузиялик вингер Москванинг "Локомотив" ва "Рубин" клубларида ўйнаган.
Фикрлар