АҚШ суди йирик ишлаб чиқарувчи фирмаси ва ҳозирда "Ливерпуль"нинг теҳник ҳомийси бўлган New Balanceнинг шикоятини рад этди.

New Balance ва "Ливерпуль"нинг келишуви мавсум сўнггида якунланади ва томонлар ўзларига янги ҳамкор топишлари керак бўлади. Сир эмаски, "Ливерпуль" янги теҳник ҳамкорлик ишларини ҳам ҳал қилиб улгурган. Мерсисайдликлар Nike билан оғзаки келишувга эришган.

New Balance Nike "қизиллар"га таклиф этилган шартларни айни ўзини такрорлашни ва "Ливерпуль" билан шартномани давом эттиришни кўзлаган, аммо рад жавобини олгандан сўнг, улар устидан судга шикоят қилган эди. Аммо суд New Balanceнинг талаби ўринсизлигини таъкидлаб, рад жавобини берди.