“Ливерпуль” “Ньюкасл” ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини "Ливерпуль"да давом эттириши мумкин.
Инсайдер Стивен Бунтингни берган маълумотга кўра, мерсисайдликлар италиялик хавбекга анчадан бери қизиқиш билдирмоқда. "Ливерпуль" учун Тоналининг трансфери 35 миллион фунт стерлингга тушиши мумкин.
Сандронинг ҳозирда трансфер бозорида нархи 75 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум "Ньюкасл" сафида 25 та учрашувда майдонга тушди ва 4 та голли узатма амалга оширишга эришди.



Фикрлар