“Ливерпуль” “от”ни эртароқ қамчиламоқчи

  • 7 сентября, 08:51
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ливерпуль” ёзги трансферлар ойнаси даврида янги ижрочилар олиш бўйича рекорд даражада харажат қилиб, жамоа таркибини кучайтиришга эришди.

Tecno

Бироқ Арне Слот ўзи кўзлаган ҳамма ўйинчи ҳам қўлга кирита олгани йўқ. “Кристал Пэлас” раҳбарияти жамоа сардори Марк Гехини “қизиллар” жамоасига қўйиб юбормади.

Гехининг ҳозирги клуби билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Шу боис, маҳоратли марказий ҳимоячини Европанинг ўнга яқин катта клублари ўз сафида кўрмоқчи. Буни инобатга олган “Ливерпуль” мутасаддилари уни январдаёқ харид қилишни мўлжаллаяпти.

 Transfer News Live ва Football Insider нашрларининг маълумотига кўра, “Кристал Пэлас” ўйинчини бепул қўлдан чиқармаслик учун январда уни 25 миллион фунтга сотиб юборишга тайёр. “Ливерпуль” ҳам орзусидаги ҳимоячини олиш учун бу талабни бажаришга рози эканини билдирди. Бу орқали Арне Слот жамоаси рақобатчиларни ортда қолдирмоқчи.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию