"Ливерпуль" ўз сафига "Севилья" дарвозабонини қўшиб олмоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби “Севилья” дарвозабони Серхио Риконинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

ABC de Sevilla нашрининг маълум қилишича, мерсисайдликлар ўзларининг бу борадаги қизиқишлари бўйича музокараларни бошлашга тайёр. Унга кўра “Ливерпуль” 23 ёшли Испания терма жамоаси дарвозабони учун "Севилья"га 12 млн евро бермоқчи.

Таъкидлаш керакки, футболчининг андалусияликлар билан тузган шартномасига кўра унинг товон пули 30 млн еврони ташкил этади. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам “Ливерпуль” ушбу суммани тўлаб, дарвозабонни ҳарид қилмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!