"Ливерпуль" ўзига янги ҳомий топди (фото)

Англиянинг “Ливерпуль” клуби янги ҳомий билан шартнома имзолади. Бу ҳақда “мерсисайдликлар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабар беришича, пул ўтказиш бўйича дунёнинг йирик компанияларидан бири ҳисобланган Western Union компанияси энди жамоа билан ҳамкорлик қилади. Ҳозирча ушбу келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаяпти.

Маълумот учун, компания тимсоли энди, клуб формасининг енг қисмидан ўрин олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!