"Ливерпуль" қишда икки юқори даражали ярим ҳимоячи олишни режалаштирмоқда

CHERY AUTO

"Ливерпуль" жамоасининг спорт бўлими ёзги трансфер ойнасидаги рекорд даражадаги харидлардан сўнг ҳам таркибни тўлиқ шакллантириб бўлмади. "Indykaila News" нашрининг хабарига кўра, мерсисайдликлар қишки трансфер бозорида икки юқори даражали ярим ҳимоячини олишни режалаштирмоқда. Бироқ, жамоага кимларни жалб қилиб бўйича аниқ номлар айтилмаган.

Tecno

Маълумотларга кўра, январь ойида Мадриднинг "Реал" клуби аргентиналик ярим ҳимоячи Алексис Мак Аллистер бўйича "Ливерпуль"га расмий таклиф йўлламоқчи. Агар Мак Аллистер жамоани тарк этса, бу ҳолат мерсисайдликларнинг марказий чизиғини сезиларли даражада заифлаштиради ва клуб яна кучайиш ҳақида ўйлашига тўғри келади.

Айни дамда Арне Слот бошқарувидаги жамоа Англия Премьер-лигасида 9 та турдан сўнг 15 очко тўплаб, мусобақа жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию