"Ливерпуль" раҳбарияти "Энфилд"ни таъмирлашни кейинги йилга қолдирди
"Ливерпуль" клуби ўзининг уй стадиони ҳисобланган "Энфилд"ни реконструкция қилишни бир йилга кечиктиришга қарор қилди.
Таъкидлаш керакки, мерсисайдликлар уй ареналарини қайта таъмирлаб, унинг сиғимини яна 7 мингтага оширишмоқчи. Бироқ, пандемия сабаб қурилиш ишлари 2021 йилга қолдирилди.
Айтиш керакки, ҳозир “Энфилд” ўз бағрига 54 минг ишқибозни сиғдира олади. "Ливерпуль" 29-турдан сўнг АПЛ мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда. Бироқ, пандемия туфайли премьер-лига баҳслари ҳам қолдирилди.
Фикрлар