“Ливерпуль” рақибдан ҳужумчи олади

“Ливерпуль” раҳбарияти “Арсенал” ҳужумчиси Фалорин Балогунга харидор бўлмоқда.

19 ёшли англиялик футболчининг лондонликлар билан шартномаси ёзда якунига етади.  Буни инобатга олган ливерпулликлар футболчини ёзда эркин агент сифатида клубга қўшилишини истамоқда.

Айни пайтда Юрген Клопп вакиллари футболчи билан олдиндан келишиб қўйиш ҳуқуқига эга эмас. Бу “Арсенал”га ёзгача ўйинчини клубда қолишга кўндириш имконини беради.  

Балогун жорий мавсумда Европа лигасида бешта учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига иккита гол урганидан кейин мутахассислар эътиборини қозонди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)