“Ливерпуль” рақобатга дош беролмади. Супер ҳужумчи “Челси”га ўтадиган бўлди

  • 5 июнь, 2020, 11:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Лейпциг” тўпурари Тимо Вернер фаолиятини “Челси”да давом эттиришга яқин турибди. Уни қўлга киритмоқчи бўлган клублар 15 июнгача трансфер масаласини ҳал этиши керак.

Tecno

Англия грандлари – “Ливерпуль” ва “Челси” футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб бўлди ва улар бир хил – йилига 10 миллион евро маош таклиф қилди.

Муаммо “Лейпциг” билан музокаралардан келиб чиқди. Унга кўра, ливерпулликлар трансфер суммасидан чегирма қилишни сўради. Германия клуби хўжайинлари бунга кўнмади. “Челси” эса шартномада кўрсатилган 55 миллион еврони 15 июнгача тўлашга рози бўлди.

Хушхабар! Ўзбекистонлик футболчи Премьер-лигада ўйнайди

Европа майдонларида. Ҳужум марказида – Яхшибоев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!