"Ливерпуль" "Реал" футболчиси учун 100 миллион евро таклиф қилган

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин эди, дея хабар берди "As".

Манбага кўра, "Ливерпуль" 24 ёшли уругвайлик футболчини сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирган. Қайд этилишича, инглиз клуби ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро таклиф қилган.

Вальверде ўтган мавсумда барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол  ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 7 учрашувда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!