"Ливерпуль" сенегаллик ҳужумчи Садио Мане билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда "The Guardian" нашри ёзмоқда. 

Манбанинг хабарига кўра, мерсисайдликлар Манега 2025 йилгача мўжалланган янги шартнома таклиф қилмоқда. "Қизиллар" футболчи учун йилига 13 миллион евро маош тўлашга тайёр. 

Таъкидлаб ўтамиз, Маненинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади. Унинг хизматига "Реал" жиддий қизиқиш билдирмоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)