"Ливерпуль" "Реал"нинг режасини пучга чиқармоқчи
"Ливерпуль" раҳбарияти ёзда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени клубга таклиф қилмоқчи.
"Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, агар африкалик ҳужумчилар Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане "қизиллар" сафини тарк этишса, инглиз клуби ёзда 23 ёшли франциялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилади.
Мадриднинг "Реал" жамоаси Мбаппени қўлга киритиш учун асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.
Жорий мавсумда Килиан Мбаппе ПСЖ билан Франция чемпионатида 34 ўйин ўтказиб, 25 гол ва 17 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар