
"Ливерпуль" Родригони олишга жиддий киришди
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Родриго Англияга йўл олиши мумкин. "Foot Mercato"нинг хабарига кўра, "Ливерпуль" 24 ёшли бразилиялик футболчини трансфер қилиш масаласида фаол ҳаракат қилмоқда.
Маълумотларга кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти Родриго атрофидаги инсонлар билан музокараларни бошлаган. Яқинда клуб бош мураббийлигига тайинланган Хаби Алонсо Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида унга кўп ўйин амалиёти бермади.
Мерсесайдликлардан ташқари, АПЛнинг бошқа бир клублари - "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ҳам Родриго атрофидаги вазиятни жиддий кузатаётгани ҳамда фурсат туғилиши билан шартнома таклиф қилишга тайёрлиги ҳақида бир неча машҳур нашрлар ёзаётган эди.
Шу билан бирга, Родригонинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси яна уч мавсумга мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг баҳосини 90 миллион еврога тенг деб кўрсатган.
Comments