"Ливерпуль" Россияга ишлагани кетаётган футболчисини Англияда олиб қолмоқчи

"Ливерпуль" клуби раҳбарияти ҳимоячи Деян Ловренга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, мерсисайдликлар 31 ёшли хорватиялик футболчи билан шартномани узайтириш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи. Томонлар ўртасидаги янги келишув 2022 йилга қадар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ловренга “Зенит”дан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ва питерликлар унга йилига 2,5 млн евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ловрен жорий мавсум “Ливерпуль” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!