"Ливерпуль" сафарда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди

Англия Премьер-лигасида 20-тур ўйинлари якунланди. Турнинг марказий учрашуви "Тоттэнхэм" ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасида ўтди. Унда мерсисайдликлар 3:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Дастлаб, биринчи таймнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар ҳисобни очди. Роберто Фирмино Льорис дарвозасини ишғол этди. Танаффусдан кейин, Александр-Арнольд ўртадаги фарқни 2 та тўпга етказиб қўйди. 49-дақиқада Хёйберг "шпорлар"нинг ягона голини киритган бўлса, Садио Мане 65-дақиқада ҳисобдаги 2 тўп фарқини тиклади.

Шу тариқа, ғалабасиз сериясига якун ясаган "қизиллар" турнир жадвалида 4-ўринда қолди. "Шпорлар" 6-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!