"Ливерпуль" Салаҳнинг ўрнига 130 миллион еврога футболчи олиб келмоқчи

"Ливерпуль" "Бавария" футболчиси Майкл Олисени Муҳаммад Салаҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда "ТЕАМtalk" нашри маълум қилди. 

Манба маълумотига кўра, "қизиллар" раҳбариятининг фикрича, вингер мисрлик футболчининг ўрнини бемалол босиши мумкин деб ўйламоқда. Аммо Мюнхен клуби футболчисини сотиш ниятида эмас. Майклнинг ўзи ҳам ҳозирча АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти. Бундан ташқари, немис гранди Олисега янги шартнома таклиф қилиш устида ишламоқда.

Франциялик вингернинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли вингер жорий мавсум Компани қўл остида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол киритди ва 25 та голли узатма амалга оширишга эришган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!