"Ливерпуль" Салоҳ ўрнини босувчи сифатида Майкл Олисега назар ташламоқда

CHERY AUTO

"Бавария" вингери Майкл Олисе "Ливерпуль"нинг асосий трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда "CaughtOffside" хабар бермоқда.

Tecno

Манбага кўра, мерсисайдликлар 23 ёшли франциялик футболчини Муҳаммад Салоҳнинг эҳтимолий ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, Салоҳ ҳар қандай пайтда Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин.

Олисе жорий мавсумда барча мусобақаларда 4 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди. Унинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 100 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!