"Ливерпуль" Салоҳни сотишга рози. Футболчи Ла Лига гранди сафида тўп сурмоқчи

Муҳаммад Салоҳ келаси трансфер ойнаси вақтида "Ливерпуль"ни тарк этиши мумкин.

28 ёшли мисрлик футболчи учун "Реал", ПСЖ, "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда журналист Экрем Конур.

"Ливерпуль" раҳбарияти ҳужумчини сотиб юборишга тайёр.  Мерсисайдликлар молиявий томонидан қулай таклиф билдирган клуб билан музокара ўтказмоқчи. Салоҳ ўзининг яқинларига "Реал"га ўтиш ниятидалигини айтиб ўтган.

Мисрлик форвард Ливерпуль клубида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Transfermarkt футболчини 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Салоҳ Англия чемпионатида 13 та ўйинда 13 та гол киритиб, 3 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!