"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига ёш футболчи топди

"Ливерпуль" "Лейпциг" футболчиси Ян Дьомандени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Sky Sports Germany" нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Муҳаммад Салаҳнинг ўрнига ёш ҳужумчисини асосий номзод сифатида кўрмоқда. "Қизиллар" 19 ёшли футболчи учун 80 миллион евро беришга тайёр. Бундан ташқари вингернинг хизматларига "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Бавария" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда. 

Яннинг айни вақтда "трансфермаркт" порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади, Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 

Маълумот учун, Дьомонде жорий мавсум немис клуби сафида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол киритди ва 7 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!